Самарқандда ота 6 яшар ўғлини бўғиб ўлдирди
3-саҳифа
−
04 Февраль 2021
18013Самарқанд вилоятида суд 6 ёшли ўғлини бўғиб ўлдирган отага нисбатан ҳукм чиқарди. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканалида хабар қилинди.
Маълум қилинишича, судланувчи Р.Д. турмуш ўртоғи (даъвогар) билан арзимаган нарсалар учун уришиб қолади, шунда аёл аразлаб онасининг уйига кетаган. Орадан бир оз вақт ўтиб у (ота) катта фарзандини ўзи билан олиб кетади. Даъвогар томон бир неча маротаба ўғлини қайтаришни сўраган, судланувчи ўғлини яшириб бошқа ерда яшаб юрган.
Иш ҳужжатларига кўра, мудҳиш воқеа содир бўлган куни маҳалла масъуллари, профилактика инспектори ва кайвонилар бу оилани яраштириш учун судланувчининг уйига келиши керак эди. Шунда ота ўғли Достон билан уйига қайтади, аммо хотини ва маҳалладагилар келмайди.
Ота шунда фарзанди ва ўзининг жонига қасд қилади. 6 ёшли Достон бўғиб ўлдирилган, аммо ота тирик қолган.
Прокурор айбланувчига Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “в, ж” бандлари билан айбдор деб топиб, 20 йил озодлик маҳрум қилиш жазоси тайинланишини сўради.
Суд Р.Д.ни Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “в” банди (айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни қасддан ўлдириш) билан айбли деб топди ва 17 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Жазони умумий тартибдаги колонияда ўтиш белгиланди.