Самарқандда Nexia 3 ва юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Қурбонлар бор
3-саҳифа
−
15 Июнь
9221Бугун, 15 июнь куни Самарқанд вилоятида содир бўлган Nexia 3 ва юк машинаси иштирокидаги ЙТҲ оқибатида икки фуқаро вафот этди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа соат 12:10 ларда Иштихон тумани “Қирқйигит” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-37 “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши" автомобиль йўлининг 61 километрида содир бўлган. Унда Nexia 3 русумли автомобиль ҳайдовчиси “Самарқанд-Бухоро” йўналишида ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келиб, йўлнинг ўнг томон четки қисмида тўхтаб турган “ISUZU NQR 71 PL” русумли юк автомашинасининг орқа томонидан келиб урган ва йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Оқибатда Nexia 3 русумли автомобилнинг олд ўриндиғида бўлган йўловчиси олган тан жароҳати туфайли воқеа жойида, орқа ўриндиқда бўлган йўловчи эса олган тан жароҳати оқибатида туман марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.
“Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг январь – май ойлари давомида пойтахт Тошкентда 29 киши йўл-транспорт ҳодисалари қурбони бўлгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси