Самарқандда Malibu зовурга тушиб кетди

3-саҳифа

image

Кеча, 5 октябрь куни соат 16:10 ларда 4Р-48 автомобиль йўлининг 69-километрида Malibu автомобили зовурга тушиб кетди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

4Р-48 автомобиль йўлида ҳаракатланиб келаётган Malibu ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг тарафидаги сув оқиб ўтадиган зовурга тушиб кетган.

Натижада, автомашина ичида бўлган ҳайдовчи ва 1 нафар йўловчи тан жароҳати олиб тиббиёт бўлимига мурожаат қилишган.

Ҳозирда 2 нафар фуқаронинг ҳам аҳволи яхши.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

326

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг