Самарқандда Lacetti бетон тўсиққа урилиб ағдарилди
3-саҳифа
−
11 Ноябрь
5601Кеча, 10 ноябрь куни Самарқанд вилоятининг Паяриқ туманида юқори тезликда ҳаракатланган Lacetti бетон тўсиққа урилиб ағдарилди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум бўлишича, воқеа саҳар соат 05:00 атрофида Паяриқ туман ҳудудидан ўтувчи 4Р-49 автомобиль йўлининг 12-километрида содир бўлган. Аниқланишича, Lacetti русумли автомобиль ҳайдовчиси тезликни меъёридан ошириб, руль назоратини йўқотган ва йўлнинг ўнг томонидаги бетон тўсиққа урилган.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи тан жароҳати олиб, тиббий ёрдам учун туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. Ҳозирда туман ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қўқон шаҳар “Сарбоз” кўчасида ёмғир ёғиши ва шамол сабабли чинор дарахти шу кўчада тўхтаб турган Nexia автомобили устига қулаб тушган. Шу вақтда автомобилда ҳайдовчи ва йўловчи бўлмагани сабабли тан жароҳати олганлар мавжуд эмас.