Самарқандда коронавирусга чалинганлар сони ортди
Жамият
−
10 Апрель 2020
27553Сўнгги маълумотларга кўра, Самарқанд вилоятида коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3 нафарга етди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, 7 апрель куни коронавирус инфекцияси аниқланган Самарқанд фуқароси билан мулоқотда бўлган яна икки нафар шахсда ҳам COVID-19 инфекцияси қайд этилган.
“Беморлар билан мулоқотда бўлган 325 нафар шахс Оқдарё туманидаги “Устоз” санаторияси, Самарқанд туманидаги вилоят саломатликни тиклаш шифохонаси ҳамда Пайариқ туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимига жойлаштирилиб, уларнинг саломатлиги устидан тиббий назорат ўрнатилди”, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, ҳозирда шифокорлар ва мутахассислар томонидан беморларни белгиланган стандартлар бўйича даволаш ҳамда эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар сони 624 нафарга етди. Бугунгача уларнинг 42 нафари даволанди ва 3 нафари вафот этди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси