Самарқандда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олганлар ушланди
3-саҳифа
−
26 Март
3248Самарқанд вилояти Оқдарё ва Булунғур туманларида МЧЖ масъул шахслари ҳеч қандай ҳужжатларсиз қум-шағал хомашёсини қазиб олаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Оқдарё туман бўлими томонидан туман экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида назорат инспекция ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган.
Унга кўра, “А.Г” МЧЖ масъул шахслари ҳеч қандай ҳужжатларсиз “Кумушкент” ва “Халқобод” МФЙ чегарасидан оқиб ўтувчи Оқдарё дарёси муҳофаза зонаси ҳудудидан “SANY” русумли экскаватор ёрдамида жами 13 минг куб ҳажмдаги қум-шағал хом ашёсини ўзбошимчалик билан қазиб олишиб, давлат ва жамият манфаатларига 6 млрд сўм зарар етказганликлари маълум бўлган.
Шу каби, департаментнинг Булунғур туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Б.Б.” МЧЖ раҳбари Б.Э. “Зарафшон” массиви ҳудудидан балиқчилик хўжалигини ташкил қилиш учун ажратилган 11 гектар ер майдонидан ҳеч қандай ҳужжатсиз жами 9,5 минг куб ҳажмдаги қум-шағал аралашмасини ўзбошимчалик билан қазиб олганлиги, шунингдек тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғирлик йўли билан уланиб, 177,6 млн сўмлик электр қувватидан ноқонуний фойдаланганлиги фош этилган.
“Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 25 март куни Қашқадарё вилояти Ғузор туманида қум хомашёсини ноқонуний қазиб олаётган шахслар аниқланган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь