Қашқадарёда қум ўғрилари ушланди
3-саҳифа
−
25 Март
8937Қашқадарё вилояти Ғузор туманида қум хомашёсини ноқонуний қазиб олаётган шахслар аниқланди. Бу ҳақда бугун, 25 март куни Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ва Ғузор туман бўлими томонидан вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши ҳамда "Хавфсиз дарё" бошқармалари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган.
Унга кўра, фуқаро Р.Қ. ва бошқалар ноқонуний даромад орттириш мақсадида “Қашқадарё" дарёсининг Ғузор ва Қарши туманлари ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмининг муҳофаза зонаси ҳисобланган ер майдонларидан техникалар ёрдамида ўзбошимчалик билан 9,5 минг куб ҳажмдаги қум хомашёсини қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 948,6 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан 10 кун аввал, 15 март куни ҳам Қашқадарёда қум маҳсулотларини ноқонуний қазиб, табиатга 19 млрд 433 млн 914 минг 337 сўм зарар етказганлар аниқланган эди.