Самарқандда Қозоғистон Бош консулхонаси очилади

Жамият

image

Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Самарқанд шаҳрида мамлакатнинг Бош консулхонасини очиш тўғрисдиаги фармонни имзолади. Бу ҳақда “Tengrinews.kz” хабар берди.

“Самарқанд шаҳрида (Ўзбекистон Республикаси) Қозоғистон Республикаси бош консуллиги очилсин. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ушбу фармондан келиб чиққан ҳолда зарур чораларни кўрсин”, дейилади ҳужжатда.

Фармон қабул қилинган кундан кучга киради.

Аввалроқ, 2020 йил якунига қадар Самарқанд шаҳрида Туркия Республикасининг Бош консулхонаси очилиши ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Қозоғистон

Баҳолаганлар

26

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг