Ўзбекистон-Туркия муносабатларида янги саҳифа очилади

Жамият

image

Бундан буён Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳамкорлик кучайтирилади, соғлиқни сақлаш, йўлсозлик, ахборот технологиялари соҳаларида  Туркия Ҳукуматининг техник кўмаги кенгайтирилади ва етакчи турк экспертлари жалб қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан кеча, 18 август куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда айтилган. 

Қарор билан Ўзбекистон  ва Туркия ўртасидаги муносабатларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқишни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастури тасдиқланди ҳамда Туркия  билан кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилди. 

Мувофиқлаштирувчи кенгаш, жумладан, чора-тадбирлар дастурининг бажарилишини таҳлил қилади ҳамда ундаги тадбирлар ва лойиҳаларнинг ижросида амалий ёрдам кўрсатади. 

Қарорга кўра, қуйидаги йўналишлар бўйича Туркия Ҳукуматининг техник кўмаги кенгайтирилади ва етакчи турк экспертлари жалб қилинади:

•    соғлиқни сақлаш инфратузилмаси объектларини бошқариш соҳасидаги салоҳиятини ошириш;

•    сейсмология соҳасидаги институционал ва норматив-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш, замонавий халқаро стандартларни жорий этиш;

•    йўллар ва йўл бўйи инфратузилмасини қуриш ҳамда улардан самарали фойдаланиш соҳасида халқаро стандартларни жорий этишга кўмаклашиш;

•    “электрон ҳукумат” соҳасида Туркиянинг энг яхши ечимлари ва технологияларини жорий этиш.

2020 йил якунига қадар Самарқанд шаҳрида Туркия Республикасининг Бош консулхонаси очилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Туркия

Баҳолаганлар

399

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг