Самарқандда қарийб 2 млрд сўмлик токни ўғирлаган майнинг ферма аниқланди
3-саҳифа
−
17 Декабрь
2212Самарқанд вилояти Иштихон туманида деярли 2 млрд сўмлик токни ўғирлаган майнинг ферма фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Самарқанд вилояти Иштихон тумани “Қарақуйли” маҳалласида жойлашган “M.G.M” оилавий корхона раҳбари Х.Ё. жамият биносининг ер тўласида майнинг қурилмаларини электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 1,8 млрд сўмлик 2 млн кВт.соат электр энергиясини ўғирлаган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Х.Ё. га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Самарқанд вилояти Иштихон туманида 28,8 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма фош этилганди.
LiveБарчаси