Самарқандда гиёҳванд модда сотаётган шахслар қўлга олинди (видео)
3-саҳифа
−
01 Сентябрь
7158Самарқанд вилоятининг иккита туманида гиёҳвандлик моддасини сотаётган фуқаролар ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ИИБ ходимлари томонидан Жомбой ва Ургут туманида яшовчи икки нафар шахс гашиш гиёҳванд моддасининг ҳар бир граммини 135-140 минг сўмдан сотаётгани ҳақида ахборот олинган. Шундан сўнг жорий йилнинг 23 август куни ИИБ ва ДХХ вилоят бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда Жомбой ва Ургут туманида яшовчи икки нафар шахс шартли харидорга 700 грамм гиёҳванд моддани 10 минг долларга сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситалари ва гиёҳванд моддаларни сотаётган шахслар ушланганди. Шунингдек, қирғизистонлик наркокурьер йирик партиядаги гиёҳванд моддаларни Ўзбекистонга олиб ўтаётганда қўлга олинганди.
LiveБарчаси