Тошкентда гиёҳванд моддаларни сотаётган оғуфурушлар ушланди
3-саҳифа
−
19 Март
4744Тошкент шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситалари ва гиёҳванд моддаларни сотаётган шахслар ушланди. Бу ҳақда бугун, 19 март куни Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Қайд этилишича, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида фуқаролар М.Ж., М.К. ва бошқалар таркибида инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган 120 дона “Pregabalin Capsules” номли дори воситасини фуқаро А.А.га 4,8 млн сўмга сотган вақтларида ушланган.
Қолаверса, М.К.нинг автотранспорт воситасидан таркибида 0,15 грамм фаол гиёҳванд моддаси мавжуд бўлган “Марихуана” ҳамда 750 минг сўм қалбаки пуллар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.
Эслатиб ўтамиз, 11 март куни Қўқонда психотроп дори сотаётган эр-хотин қўлга тушган эди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь