Қўқонда психотроп дори сотаётган эр-хотин қўлга тушди
3-саҳифа
−
11 Март
6175Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида ўтказилган тезкор-профилактик тадбирлар доирасида 5.000 АҚШ доллари эвазига “Тропикамид” дори воситасини сотмоқчи бўлган эр-хотин қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Вилоят ҳамда шаҳар ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида Қўқон шаҳри яқинидаги “Қўқон-Андижон” йўлида фуқаро У.М ҳамда унинг турмуш ўртоғи Ш.М.лар харидорга 5.000 АҚШ доллари эвазига 238 дона флаконда “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи психотроп дори воситаларини сотган вақтида қўлга олиниб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Билдирилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Самарқанд шаҳрида ярим килограммга яқин гиёҳвандлик моддасини 80 минг АҚШ долларига сотаётган шахс ушланганди.