Ўзбекистонда эронлик эркак коронавирусдан вафот этди

Local

image

Бугун, 26 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 174 нафарга ошиб, 39 964 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

•    164 нафари Тошкент шаҳрида;

•    6 нафари Тошкент вилоятида;

•    4 нафари Андижон вилоятида аниқланган.

Шу билан бирга, Самарқанд шаҳрида яшаган 38 ёшли Х.Қ. (эркак) ҳамда Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанган 58 ёшли Эрон Ислом Республикаси фуқароси Б.С. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳри, Тошкент, Самарқанд, Наманган, Сурхондарё, Андижон вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида жами 419 нафар бемор тузалди. Шундай қилиб, Ўзбекистонда 36 402 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (91 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 3 271 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.


Rate Count

108

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends

News on the topic