Самарқандда аёл ва унинг 16 ёшли қизи ўзини осиб қўйди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида эри ва қайнонасининг тазйиқлари туфайли аёл ва унинг 16 ёшли қизи ўз жонига қасд қилди. Оқибатда уларнинг иккаласи ҳам вафот этган. Бу ҳақда “Zamon” кўрсатувида маълум қилинди.

Аниқланишича, Каттақўрғон туманида яшовчи аёл фақат қиз фарзандлар кўргани учун қайнонаси ва эри томонидан йиллар давомида таҳқирланган. Бундан маҳалла раиси ва бошқа мутасаддиларнинг ҳам хабари бўлган.

2020 йил ноябрь ойида бу оилада яна жанжал юз берган. Эр турмуш ўртоғини яқин қариндошларига тегишли дўкондан турли нарсаларни қайнонаси номига қарз олишда айблаган ва танасининг турли жойларига электр кабели, қўл ҳамда оёқлари билан уриб жароҳат етказган. Бундан ташқари, 2020 йил декабрь ойида қайнона ўз келини бўлган аёлни уриб, юзига қайноқ сув сепиб юборган.

Оиланинг 16 ёшли тўнғич қизи оиладаги нотинчликлар ва онасига қилинган тазйиқларга чидолмай, яшаш уйи оғилхонасида арқон билан ўзини осган. Орадан 2 соат ўтиб, аёл ҳам қизи осган жойда ўз жонига қасд қилган ва улар вафот этган.

Таъкидланишича, гарчи аёлга ҳимоя ордери берилган бўлса ҳам ички ишлар органи ходимлари кузатувга олмаган. Оила етарлича даражада назорат қилинмаган. Шунингдек, ўз жонига қасд қилган қиз ўқиган мактаб директори, маҳалла раиси ҳам ҳолатга бефарқ қараган.

Мазкур ҳодиса бўйича Каттақўрғон туманида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида эр Жиноят кодексининг 103-моддаси (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 7 йил озодликдан маҳрум этилди. Қайнонага эса 4 йил озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд суицид

Баҳолаганлар

1630

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made