Самарқандда аёл 7 ойлик чақалоғини кўчага ташлаб, хат қолдириб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги Лойиш маҳалласида аёл фарзандини бир адёл ва 2-3 та кийимлари билан ташлаб кетгани, боланинг чўнтагидан “Исми Одилбек, 7 ойлик, илтимос, асраб олинг, мен чет элга кетяпман”, мазмунидаги хат чиққани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани расмий муносабат билдирди. 

Унинг маълум қилишича, аёл 7 ойлик фарзандини Самарқанд вилоятнинг Оқдарё туманидаги маҳалла кўчасида ташлаб кетиб, ўзи яширингани аниқланган. Ҳолат юзасидан ҳозирда туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Қайд этилишича, бола тумандаги гўдаклар учун болалар уйига жойлаштирилиб, унга ҳозирда зарур бўлган парвариш кўрсатилмоқда. Сирдарё вилоятида яшовчи аёлнинг шахси аниқланиб, унинг ўз фарзандига нисбатан содир этган ғайриқонуний ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш жараёни бормоқда.

“Бу ҳақда қўшимча тарзда маълумот берилади”, дейилган муносабатда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда 3 кунлик чақалоғини сотишга уринган аёл 2 йилга қамалган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд чақалоқ хат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг