Самарқандда автобус “тошбўрон” қилинди (видео)
Жамият
−
29 Июль 2023 23903 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида 50 дан ортиқ фуқаро йўловчи автобуси йўлини тўсиб, ойнасига тош отгани ва ҳайдовчининг хизмат фаолиятига тўсқинлик қилгани акс этган видеолар тарқалди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Жаҳонгир Саъдуллаев ҳолат ИИБ томонидан ўрганилаётганини маълум қилди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат кеча, 28 июль куни Оқдарё тумани ҳудудидан ўтувчи йўлда содир этилган. Унда фуқаролар автобуснинг йўлини тўсиб, ойнасига тош отган ва айрим эҳтиёт қисмларига турли даражада зарар етказган.
“Ҳолат сабаблари вилоят ИИБ томонидан ўрганилмоқда. Ўрганишлар якуни билан ушбу ҳолатда иштирок этган барча шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади”, дейди Жаҳонгир Саъдуллаев.
Live
Барчаси