Самарқандда 61 ёшли аёлни зўрлашда айбланган қидирувдаги эркак ушланди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида 61 ёшли аёлни зўрлагашда айбланаётган 36 ёшли эркак қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ маълум қилди.

Қайд этилишича, 1961 йилда туғилган аёлни номусига текканликда гумонланиб, тергов органларидан яшириниб юрган, туманнинг Ҳавзак маҳалласида яшовчи, 1986 йилда туғилган К.Д. қидирув тадбирлари натижасида қўлга олинган.

Вилоят ва тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида ушбу шахс дастлаб, Жиззах вилояти Зарбдор туманида, кейинчалик Арнасой туманида яшириниб юргани тўғрисида маълумот олинган. У Арнасой туманида жойлашган кўл ортидаги чекка бир ҳудудда яшириниб юрган вақтда ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган.

Айбланувчи айни пайтда Пастдарғом тумани ИИБга олиб келинган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИБга кўра, ушбу шахсга нисбатан 2022 йилнинг 12 март куни Жиноят кодексининг 118-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилганди. Сиртдан айблов эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзида эҳтиёт чораси қўлланилиб, қидирув эълон қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд

Баҳолаганлар

676

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг