Самарқандда 13 ёшли қизини “пуллаш”га уринган аёл қўлга тушди
3-саҳифа
−
24 Сентябрь
10640Самарқандда 13 ёшли қизини 25 минг долларга сотиб, савдони ресторанда “нишонлаётган” аёл қўлга тушди. Бу ҳақда “Замон” дастурида хабар берилди.
Айтилишича, аёл бундан 2 йил муқаддам Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) бўйича судланган ва айни пайтда уй қамоғи жазосини ўтаётган бўлган.
“Қизимдан кўп кечирим сўрадим. Бир кун бетимга айтади. Бошқа иложим йўқ, айбни мен қилганман, қизим эмас. Қилган ишимдан пушаймонман”, дейди қизнинг онаси.
Бундан ташқари, аёл “харидор”нинг бирорта қизини фарзандликка сўраганини ва эвазига уй олиб беришни таклиф қилганини таъкидлаган.
Судланувчи Жиноят кодексининг 135-моддаси “а” банди (Одам савдоси) билан 57-модда қўлланилиб, узил-кесил 5 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган ва унинг жазони қаттиқ тартибдаги колонияда ўташи белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилоятида чақалоғини 10 млн сўмга пулламоқчи бўлган аёл қўлга олинган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь