Самарқандда енгил метро қурилади
Жамият
−
29 Июль 2019
5831Яқин вақт ичида Самарқанд вилоятида енгил метро қурилиши бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 26 июль куни Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида Самарқанд туманидаги эшкак эшиш канали бўйида туристик марказ қурилиши лойиҳаси таклифи билан танишди. Мажмуа учун 360 гектар ер ажратилиши, унинг 80 гектарида анжуманлар маркази, меҳмонхоналар ва бошқа объектлар қурилиши мўлжалланган.
Меҳмонхоналар 5, 4 ва 3 юлдузли бўлиб, барча тоифадаги сайёҳларни қамраб олади. Сайилгоҳлар, сузиш жойлари, сунъий оролчалар, ресторанлар ташкил этилади.
Азиз Абдуҳакимовнинг сўзларига кўра, транспорт инфраструктураси билан таъминлаш ва уни ривожлантириш мақсадида Президент енгил метро қурилишини бошлаш тўғрисида кўрсатма берган.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь