Самарқанд ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимига Зебо Беҳбудовна Саидова тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу тайинлов Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоевнинг тегишли қарори билан амалга оширилган.

Маълумот учун, Зебо Саидова 1978 йилда Самарқанд туманида туғилган. У мазкур тайинловга қадар Самарқанд шаҳар ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ 2018 йилдан бери Самарқанд вилояти ҳокими сифатида ишлаб келаётган Эркинжон Оқбўтаевич Турдимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилганди. Унинг ўрнига эса Адиз Музаффарович Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд ўринбосар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг