Самарада яна 400 дан ортиқ ўзбекистонлик тўпланди
Олам
−
21 Август 2020
9368Россиянинг турли минтақаларида ишловчи Ўзбекистон фуқаролари Ватанга қайтиш илинжида яна Қозоғистон билан чегарадош Самара вилоятига тўпланяпти. Бу сафар улар айнан чегарага яқин жойга эмас, Кинель темир йўл станцияси яқинида йиғиляпти. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.
Кинель Самара шаҳридан шарқда жойлашган, бироқ Қозоғистон чегарасигача масофа узоқ. Б ерга Россиянинг турли шаҳарларидан ўзбекистонликлар келяпти. Айнан шу ердан поезд мигрантларни Ўзбекистонга қайтариши ҳақида миш-мишлар тарқалган.
Ҳозиргача Кинелга 400 нафардан кўпроқ одам тўпланган. Улар перрон ва Кинел станциясининг вокзали биносига жойлашган. Аммо уларни олиб кетиш учун поезд бориши ҳақида расмий маълумот йўқ. Маҳаллий ОАВнинг таъкидлашича, уларни Самарага олиб келаётган таксичилар ҳам ўзбекистонлик. Улар ҳамюртини поездга чиқариб юборишни ваъда қилиб, улардан 20 минг рубль олгач, йўл ўртасида ташлаб кетади.
Аввалроқ, Самара ва Оренбург вилоятларида Қозоғистон билан чегара яқинида тўпланиб қолган Ўзбекистон фуқароларини қайтариш учун поездлар йўлга қўйилганди.
LiveБарчаси