Самара вилоятида ўзбекистонликлар учун лагер-обсерватор ташкил этилди

Олам 4231
image

Россиянинг Самара вилоятида уйига қайтиш учун Большечернигов туманида тўпланган Ўзбекистон фуқаролари учун лагер-обсерватор ташкил этилди. Бу ҳақда Самара ДТРК хабар берди.

“Минтақа ҳокимияти ушбу фуқароларнинг ўзини яккалаши масаласини ҳал қилиш ва коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш учун лагер-обсерватор ташкил қилишга мажбур бўлди”, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Ўзбекистон фуқаролари чегаранинг очилиши ҳақидаги ёлғонга ишониб, чегараолди ҳудудга келган. 14 май ҳолатига чегара ҳудудида 606 нафар ўзбекистонлик тўпланган. Уларнинг орасида 49 нафар аёл ва 9 нафар бола ҳам бор. Улар Россиянинг турли ҳудудларидан 91 та енгил автомобиль, 7 та микроавтобус ва 2 та автобусда келган.

Чегарада тўпланган ўзбекистонликлар Қозоғистон орқали ўтиш учун йўлак ташкиллаштирилишини илтимос қилишмоқда. Айни вақтда бу масала бўйича бирор қарор қабул қилинмаган. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги оператив штаби Россия-Қозоғистон чегарасидаги мавжуд вазият тўғрисида маълумотни ҳар томонлама кўриб чиқиш учун Республика махсус комиссиясига юборган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 майигача Ўзбекистон Россиянинг турли ҳудудларидаги фуқароларини Ватанга қайтариш учун чартер рейслар амалга оширади. Шундай рейслар бошқа давлатларга ҳам амалга оширилади. Турли англашилмовчиликлар келиб чиқмаслиги учун чипталарнинг нархлари ҳам эълон қилинган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 93
Рейтинг: 3
t
×