Самара ва Екатеринбургдан 1,6 мингдан ортиқ ўзбекистонлик қайтарилди

Жамият

image

Россиянинг Самара ва Екатеринбург шаҳарларидан 1 681 нафар Ўзбекистон фуқароси қайтарилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Россия ва Қозоғистон томони билан келишувга биноан, жорий йилнинг 12 сентябрь куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ поезди 834 нафар ўзбекистонлик билан “Кинел” станциясидан Ўзбекистонга жўнаган эди.

Мазкур поезд бугун, 15 сентбрь куни эрта тонгда Самарқанд шаҳрига етиб борди. Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар автобусларда вилоятдаги карантин зоналарига етказилди.

Шунингдек, 847 нафар фуқаро билан 12 сентябрь куни Екатеринбургдан Ўзбекистонга жўнаган поезд ҳам бугун эрта тонгда Тошкент шимолий вокзалига етиб келди. Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар автобусларда Тошкент вилоятидаги карантин зоналарига етказилди.


Мақола муаллифи

Теглар

мигрант ўзбекистонлик

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг