Салоҳда коронавирус аниқланди

Спорт

image

“Ливерпуль” клуби ҳужумичиси Муҳаммад Салоҳнинг коронавирусга топширган тести мусбат натижа берди. Бу ҳақда Миср футбол ассоциацияси маълум қилди.

““Ливерпуль” юлдузи Салоҳ коронавирусга чалинди. Унда ҳеч қандай аломатлар йўқ. Жамоанинг бошқа аъзолари топширган тест манфий натижа берган. Муҳамад яккаланди, кейинроқ қайта тест топширади”, дейилган хабарда.

Жорий мавсумда 28 ёшли мисрлик футболчи Англия Премьер-лигасида 8 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди.

Салоҳ 2017 йилдан бери “Ливерпуль”да тўп суряпти. Қизиллар таркибида у Чемпионлар лигаси, UEFA Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемонати ғолиби бўлган. Бундан олдинги мавсумда Салоҳ жамоаси билан Англия чемпиони бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Муҳаммад Салоҳ

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг