Салоҳ “Ливерпуль”даги келажаги борасида бир қарорга келди

Спорт

image

“Ливерпуль” клубининг мисрлик ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ёзги трансфер ойнасида инглиз клубини тарк этиш ниятида эмас. Бу ҳақда футбол журналисти Дэвид Орнштейн ўзининг X'даги саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, “Ливерпуль” Салоҳни яна камида бир мавсум ўз сафида олиб қолмоқчи. Ҳужумчининг “мерсисайдликлар” билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунига етади.

Қайд этиш жоиз, Англия чемпионатининг 35-тури доирасида “Ливерпул”нинг “Вест Хэм”га қарши ўйинида Салоҳ жамоанинг амалдаги устози Юрген Клопп билан тортишиб қолди. Мазкур ҳолатдан сўнг ОАВ футболчини “Ливерпул”ни тарк этиши ҳақида ёза бошлади.

Маълумот учун, Муҳаммад Салоҳ 2017 йилда Италиянинг “Рома” клубидан “Ливерпул”га ўтган эди. Жорий мавсумда у клуб сафида барча турнирларда 41 та ўйин ўтказиб, 24 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt” интернет портали маълумотларига кўра, 31 ёшли футболчининг бозор қиймати 65 миллион еврони ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ливерпуль Муҳаммад Салоҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made