“Салимбойвачча” мукофотланди (видео)
Жамият
−
16 Октябрь 2023
34654Ўзбекистонлик тадбиркор, халқ орасида “Салимбойвачча” номи билан танилган Салим Абдувалиев “Constantinus magnus 2023” халқаро мукофоти билан тақдирланди. Бу ҳақда у ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.
Қайд этилишича, Салим Абдувалиев Италияда спортни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун “Constantinus magnus 2023” нуфузли халқаро мукофоти билан тақдирланган.
Тақдирлаш маросими жорий йилнинг 14 октябрь куни Италиянинг Спелло муниципал саройида бўлиб ўтган. Ушбу саройда 333 йилга оид тарихий аҳамиятга эга бўлган эпиграфик ҳужжат бўлган “Константин ёзуви” сақланади.
“Constantinus magnus” – эришган ютуқлари жамият, маданият ва спорт ривожига катта таъсир кўрсатган таниқли шахслар ва ташкилотларни тақдирлайдиган халқаро мукофотдир. Мукофот 2011 йилда Италияда таъсис этилган.
Мукофот номи насронийликни Рим империясининг давлат динига айлантирган ва турли маданият ва динларнинг тинч-тотув яшашига улкан таъсир кўрсатган тарихий шахс Буюк Константин шарафига берилган.
Маълумот учун, Салим Абдувалиев Ўзбекистон Олимпия қўмитаси вице-президенти, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси президенти ҳам ҳисобланади. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2021 йилда уни “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози” унвони билан тақдирлаган.
Эслатиб ўтамиз, Салим Абдувалиев 2022 йилда Людвиг Нобель мукофотига ҳам сазовор бўлганди.
LiveБарчаси