“Салимбой”нинг айби исботланса қандай жазо олиши маълум бўлди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Тошкентда криминоген вазиятни яхшилаш, жиноятларнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш мақсадида ўтказилган тадбирлар давомида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг ўринбосари, Спорт курашлари ассоциацияси раиси Салим Абдувалиев ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик. 

Айни вақтда ижтимоий тармоқларда ва жамоатчилик орасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози Салим Абдувалиевга нисбатан қандай айб қўйилаётгани ва айблов суд томонидан тасдиқланса қандай жазо олиши мумкинлиги муҳокама қилинмоқда. 

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг маълум қилишича, 1950 йилда туғилган Салим Қирғизбоевич Абдувалиев Жиноят кодексининг 248-модда (Ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) 1-қисми (Тегишли лицензияларсиз ёки рухсатномаларсиз ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш, олиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, шунингдек портловчи моддаларни, портлатиш воситаларини ёки портлатиш қурилмаларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш) бўйича гумон қилинувчи тарзида жалб этилиб, процессуал тартибда ушланган.

Агар тергов жараёни якунланиб, иш судга оширилиб, Абдувалиев Жиноят кодексининг 248-моддаси 1-қисмида баён этилган жиноятни содир этгани тасдиқланса, у базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача (1 декабрдан амалдаги БҲМ бўйича – 17 миллион сўмгача) миқдорда жарима ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

ЖКнинг 15-моддаси (Жиноятларни таснифлаш) талабларидан келиб чиқилса, ЖКнинг 248-моддаси 1-қисми унча оғир бўлмаган жиноят ҳисобланади.

ЖКнинг 50-моддаси (Озодликдан маҳрум қилиш)да эса  қасддан унча оғир бўлмаган жиноят содир этганлик учун озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазо қонунчиликка мувофиқ ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга нисбатан тайинланмайди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар ИИББ жорий ҳафтада “Саидазиз медгородок” номи билан танилган Саидазиз Саидагламович Саидалиев, “Бахти Ташкентский” лақаби билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев, “Бузрук” номи билан танилган Бузрук Бузруков қўлга олинганини эълон қилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Салим Абдувалиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг