Саидов Туркманистон Президентига Мирзиёевнинг саломини етказди
Олам
−
27 Март
2836Бугун, 27 март куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида мамлакат Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашди. Бу ҳақда Саидов ўз Telegram-каналида ёзиб қолдирган.
Қайд этилишича, Саидов Туркманистон Президентига Ўзбекистон раҳбарининг саломларини етказган.
“Жаноби Олийлари томонидан қабул қилинганимиздан мамнунмиз. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг энг самимий саломларини етказдик. Давлатларимиз раҳбарлари ўртасидаги мустаҳкам дўстлик ва ўзаро ишонч стратегик шериклигини барча соҳаларда чуқурлаштириш, ҳамкорлик ва фаровонликни янада барқарорлаштиришда мустаҳкам таянч бўлиб хизмат қилмоқда”, дея ёзади Саидов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё мамлакатлари вазирларининг 20-учрашуви ўтказилгани ҳақида хабар берилганди. Учрашувда Европа Иттифоқи бош дипломати Кая Каллас ҳамда Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон ТИВ раҳбарлари иштирок этган.
LiveБарчаси