“Саидазиз медгородок”нинг суди бошланди

3-саҳифа

image

"Саидазиз медгородок" номи билан танилган Саидазиз Саидалиев ва бошқаларга (жами 29 киши) оид жиноят иши юзасидан бугун, 11 июнь куни жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида С.Саидалиев ва бошқаларга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни бошланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг раиси М. Мирзажонов раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилмоқда.

Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра, судланувчилар С. Саидалиев, М. Мирходжаев, Ш. Самиев, А. Акрамов, И. Сатвалдиев, Ф. Алимов, Р. Бобоназаров, Л. Шомуродов, Н. Туляганов, Ш. Қуватов, Ғ. Ўринбоев, У. Махмудов, А. Нурматов, Б. Эркинов, А. Юлдашев, С. Усмонов, Д. Умирзаков, Т. Абдумаликов, Д. Бадалов, У. Рахимов, Д. Хошаков, З. Қаюмов, Б. Муминов, Д. Юнусов, Д. Султанов, Б. Самадов, Х. Рискиев, Б. Раҳмонов ва Ё. Сотиволдиев Жиноят кодексининг 112, 165, 168, 182, 227, 228, 229, 236, 237, 238, 242, 243, 277 ва 28,211-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

28 нафар судланувчига нисбатан “қамоққа олиш” ва 1 нафарига “муносиб хулқ атворда бўлиш тўғрисида тилхат“ тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.

Тасдиқланган айблов хулосасига кўра, мазкур жиноят иши доирасида 31 нафар жабрланувчи ва 130 нафар гувоҳ аниқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

суд Саидазиз медгородок Саидазиз Саидалиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг