Садир Жапаров Бишкекдаги масжидда намоз ўқиб, ифторлик қилди (фоторепортаж)
World
−
06 March 7578 1 minute
Бугун, 6 март куни Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Бишкек шаҳридаги Имом Сарахси номидаги марказий масжидига ташриф буюриб, намоз ўқиди ва йиғилганлар учун ифторлик ташкил этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Давлат раҳбари нутқида йиғилганларни муборак Рамазон ойи билан қутлаган ва мўминларга мустаҳкам иймон тилаган. Шунингдек, раҳм-шафқат, бир-бирини қўллаб-қувватлаш ва савобли амалларни бажаришга чақирган.

Ифторлик маросимидан сўнг Президент масжиддаги намозхонлар билан бирга намоз ўқиган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ҳам Садир Жапаров Ўш шаҳридаги “Сулаймон-Тоо” марказий масжидига ташриф буюриб, намоз ўқиганди ва йиғилганлар учун ифторлик ташкил этганди.
Live
AllTurkiyada F-16 halokatga uchradi
12 August