Садир Жапаров Ўшдаги масжидда намоз ўқиб, ифторлик ўтказди
Олам
−
21 Март
5637Кеча, 20 март куни Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Ўш шаҳридаги “Сулаймон-Тоо” марказий масжидига ташриф буюриб, намоз ўқиди ва йиғилганлар учун ифторлик ташкил этди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Аскат Алагозов маълум қилди.
Қайд этилишича, Қирғизистон раҳбари муборак Рамазон ойида барча мусулмонларни табриклаб, унинг эътиқод ва эзгу амалларни мустаҳкамлашдаги аҳамиятини таъкидлаган. Шунингдек, у мусулмонларга рўза тутишда бардавом бўлиш, оилавий фаровонлик, тинчлик ва тотувлик тилаган.
“Муборак Рамазон ойи – бу меҳр-оқибат, эзгу ишлар ва маънавий покланиш вақти. Хонадонларингизда тинчлик, ҳамжиҳатлик ва фаровонлик ҳукм сурсин. Барча дуоларингиз ижобат бўлсин, эзгу амалларингиз сиз ва яқинларингизга барака ва равнақ олиб келсин. Сизга ва оилаларингизга соғлик, бахт ва бирлик тилаймиз”, деди Садир Жапаров.
Тадбир якунида Президент йиғилганлар билан суҳбатлашиб, уларнинг истак ва тилакларини тинглаган ҳамда биродарлик ва ҳамжиҳатлик руҳида ифторлик дастурхонини баҳам кўрган.
LiveБарчаси