Саҳрода қолиб кетган 49 киши чанқоқдан ҳалок бўлди
Олам
−
18:46 3595 2 дақиқа
Нигер шимолидаги Саҳрои Кабир чўлида юк машинаси бузилиб қолиши оқибатида камида 49 киши чанқоқдан вафот этди. Фақат икки киши омон қолиб, пиёда юриб Ассaмака ҳудудига етиб борган ва расмийларга хабар берган. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар Малида ўтказилган диний байрамда иштирок этиб қайтaётган бўлган. Улар юк машинасида Нигер ва Жазоир чегарасига яқин ҳудуд орқали ҳаракатланаётган пайтда транспорт воситаси носозликка учраган ва йўлда қолиб кетган.
Расмийларнинг билдиришича, йўловчилар бир неча кун давомида 80 километрдан ортиқ узоқликдаги Ассaмака чегара пунктига етиб бора олмай, экстремал иссиқлик ва сув танқислиги шароитида қолиб кетган. Ҳайдовчи ва йўловчилар машинани тузатишга бир неча бор уринган, бироқ бу ҳаракатлар самара бермаган.
Кейинчалик қутқарувчилар воқеа жойига етиб бориб, юрмай қолган юк машинаси остида ва унинг атрофида кўплаб жасадларни топган. Ҳалок бўлганлар маҳаллий ҳокимият томонидан юборилган қутқарув гуруҳи томонидан оммавий қабрларга дафн этилган.
Қутқарув операцияси давомида ҳудуддан қайтаётган гуруҳ яна бир бузилган юк машинасига дуч келган. Унда 60 дан ортиқ одам бўлиб, улар аккумулятор ишдан чиққанлиги сабабли уч кун давомида чўлда қолиб кетган.
Нигер ҳукумати вакиллари ушбу фожиа Саҳрои Кабир орқали ўтадиган миграция йўлларидаги хавф-хатар ва ёшларнинг оғир шароитда тирикчилик излаб хавфли сафарларга чиқишга мажбур бўлаётганини яна бир бор кўрсатишини таъкидлаган.
Live
Барчаси