СЭС Ҳиндистонга бормоқчи бўлган ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Жамият
−
02 Октябрь 2023
9568Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Ҳиндистонга борувчи ўзбекистонликларни Nipah вируси авж олаётганидан огоҳлантирди. Бу ҳақда қўмитанинг Telegram-каналида маълум қилинди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ҳиндистоннинг Керала штатида Nipah вируси авж олаётгани ҳақидаги маълумотини тақдим этди. Жорий йилнинг 22 сентябрь ҳолатига кўра, Nipah инфекцияси бўйича олтита ҳолат тасдиқланган бўлиб, иккита ўлим ҳолати юз берган.
Nipah вируси – бош мия яллиғланиши ёки нафас йўллари касалликлари билан кечадиган жиддий касалликни келтириб чиқарадиган вирус тури ҳисобланади.
Ҳиндистонга савдо-сотиқ ишлари бўйича борувчи тадбиркорлар ёки саёҳат учун йўлга отланланган ўзбекистонликларга мазкур вирусдан сақланиш учун қуйидаги тавсияларга амал қилиш эслатиб ўтилган:
- шахсий гигиена қоидаларига риоя этиш;
- меваларни истеъмол қилишдан олдин яхшилаб ювиш;
- янги сиқилган хурмо шарбатини қайнатиб ичиш;
- асосийси кўршапалаклар тирнаши ёки тишлаши натижасида тешилган меваларни истеъмол қилмаслик.
“Ҳар қандай касалликнинг олдини олишда белгиланган қоида ва тавсияларга амал қилиш муҳимлигини унутманг”, дейилади хабарда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, вирусдан ўлим даражаси 40-75 фоизни ташкил қилади. Ушбу юқори ўлим кўрсаткичлари инфекцияга қарши вакцина йўқлиги билан боғлиқ. Ҳиндистонлик мутахассислар ҳам бу вируснинг хавфлилигини таъкидлаб, иқлим инқирози зооноз касалликлар сони ортишига сабаб бўлаётгани, 50 йил ичида 15 000 турдаги вируслар тарқалиш эҳтимолидан огоҳлантирмоқда
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь