СЭОА ва СЭН тугатилмоқда. Уларнинг меросхўрига 200 млн доллардан ортиқ маблағ бериляпти
Жамият
−
25 Июль 2020
19519Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига мувофиқ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ташкил этилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Фармонга биноан Санитария-эпидемиология хизмати ташкил этилаётганлиги муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари тугатилади.
Санитария-эпидемиология хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари – тегишинча Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси, шунингдек уларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий ворислари ҳисобланади.
Ҳужжат билан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Унга кўра, Давлат бюджетининг 1,7 млрд сўм (ҳозирги курсда тахминан 165 962 доллар ) ва халқаро молия институтларининг (Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Осиё инфратузилма ва инвестиция банки) жалб қилинган 194,5 млн АҚШ доллари маблағлари ҳисобидан Санитария-эпидемиология хизмати ва унинг таркибий тузилмаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишларини амалга ошириш, юқори технологияли асбоб-анжомлар, аппаратуралар, жиҳозлар, махсус техника, сарфловчи ва бошқа воситалар билан таъминлаш белгиланди;
Чора-тадбирлар режасига мувофиқ харид қилинаётган асосий воситалар, қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари асослантирилган ҳисоб-китобларга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Шунингдек, 2021 йил 1 январдан бошлаб:
Санитария-эпидемиология хизмати ходимларининг амалдаги ойлик иш ҳақларига қўшимча равишда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлганда лавозим маошига – 30 фоиз, фан доктори (DSc) илмий даражаларига эга бўлганда – 60 фоиз ҳар ойлик устамалар белгиланади;
Санитария-эпидемиология хизматининг илмий-тадқиқот муассасалари:
бино ва иншоотларини сақлаш, шунингдек ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш Давлат бюджети маблағлари ҳисобига базавий молиялаштириш асосида амалга оширилади;
раҳбар ходимларининг иш ҳақи бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошларига тенглаштирилади.
Натижада, Санитария-эпидемиология хизматининг илмий-тадқиқот муассасаларини сақлаш билан боғлиқ харажатлари Давлат бюджетидан амалга оширилиши белгиланмоқда ҳамда уларнинг раҳбарлари ойлик маошлари амалдаги 3 млн сўмдан 5,5 млн сўмгача оширилади.
б) Санитария-эпидемиология хизматига моддий-техника базасини яхшилаш ва ходимларни рағбатлантириш мақсадида аҳолига пуллик асосда (лаборатория хизмати, сертификация, экспертиза ва бошқалар) хизмат кўрсатиш ҳуқуқи берилади;
в) Санитария-эпидемиология хизмати Давлат бюджетидан тизимга ажратилган маблағлар, уларнинг сарфланиш йўналишлари, самарадорлик натижалари юзасидан маълумотларни ҳар ой якуни бўйича жамоатчиликка эълон қилади ва ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштириб боради.
Бундан ташқари, Санитария-эпидемиология хизматининг бюджетдан ташқари Махсус жамғармаси (кейинги ўринларда – Жамғарма) ташкил этилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси ва уларнинг ҳудудий бўлинмаларининг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамларидаги барча қолдиқ маблағлари Жамғармага тўлиқ ўтказилади.
Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
• санитария-эпидемиология қонунчилигини бузганлик учун қўлланилган жарималар ва жарималарни тўлаш кечиктирилганлиги учун ҳисобланган пенялардан тушган маблағларнинг 50 фоизи (назорат тадбирлари бошқа давлат органлари билан биргаликда амалга оширилганда, жарима ҳамда жарималарни тўлаш кечиктирилганлиги учун ҳисобланган пенялардан тушган маблағларнинг 25 фоизи);
• идоравий мансуб ташкилотлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга ихтисослашган пуллик хизматлар кўрсатишдан тушган тушумларнинг 3 фоизи;
• Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар;
• қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
• Санитария-эпидемиология хизмати ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий таъминлаш, шу жумладан уй-жойни ижарага олиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, шунингдек ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этишда;
• Санитария-эпидемиология хизматининг фармойиш бериш ва бошқариш функцияларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларини қоплашда;
• Санитария-эпидемиология хизмати тизимига кирувчи ташкилотларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда;
• Санитария-эпидемиология хизмати олдига қўйилган вазифаларни амалга ошириш доирасида хорижий ва маҳаллий мутахассисларни шартнома асосида жалб этишда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь