Коронавирусга қарши кураш учун янги тузилма ташкил қилиняпти
Жамият
−
25 Июль 2020
15989Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланди.
Санитария-эпидемиология хизмати унинг тузилмасига кирувчи ташкилотлар билан бирга яхлит тизимни ташкил қилади.
Санитария-эпидемиология хизматининг тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошқа ходимларига коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб этилган даврда уларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар тўланиши татбиқ этилади;
Вазирлар Маҳкамаси санитария-эпидемиология хизматининг жозибадорлигини ошириш ва тизимга малакали мутахассисларни жалб этиш мақсадида 2020 йил 1 декабрга қадар пандемиядан кейинги даврда ҳам тиббиёт ва Санитария-эпидемиология хизмати ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашнинг янгиланган тизимини тасдиқлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида санитария-эпидемиология хизмати ходимларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4695-сон қарорининг 1-бандида назарда тутилган меҳнатга қўшимча ҳақ тўлаш шартлари Санитария-эпидемиология хизматининг ходимларига қўлланилади.
Юқоридаги қарорга мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари тиббиёт ходимларининг:
• лавозим маошига меҳнатнинг соғлиқ учун хавфлилиги ва оғир шароитлари учун белгиланадиган қўшимча тўловлар миқдори тегишинча 15 фоиздан 50 фоизга ҳамда 40 фоиздан 75 фоизга оширилади;
• меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари бўйича тариф коэффициенти 5 фоизга оширган ҳолда қўлланади.
Мазкур моддий рағбатлантириш чоралари 2020 йилнинг 16 мартидан бошлаб, республикада коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирлари расман тўхтатиладиган ой якунига қадар амал қилади.
Шунингдек, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб этилган даврда Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари тиббиёт ходимлари учун ойлик лавозим маошига нисбатан 6 фоиз миқдорида кунлик қўшимча тўлов, шунингдек, қонунчиликда кўзда тутилган бошқа устамаларни олиш ҳуқуқи сақланиб қолади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь