Рўзиқул Бердиев – 2021 йилнинг энг яхши мураббийи 

Спорт

image

Бугун, 25 декабрь куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси томонидан ўзбек футболининг 2021 йил якунларига бағишланган “Uz Football Awards-2021” тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда. 

Журналистлар ўртасида ўтказилган сўровномага кўра, “Насаф” клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев “Йилнинг энг яхши мураббийи” совринига муносиб деб топилди.

Жорий мавсумда мураббийлар ўртасидаги рақобат ҳам юқори бўлди. Хусусан, кучли учликдан ўрин олган ҳар бир номзод ўз жамоаси билан биргаликда нафақат чиройли ўйинлар, балки ирода ҳам кўрсата олди. 

Хусусан, Улуғбек Бақоев қўл остидаги “Сўғдиёна” клуби мавсум якунида ОКМК, “Насаф” ва “Бунёдкор” каби рақобатчиларни ортда қолдириб, кумуш медалларга эга чиқди. Рўзиқул Бердиев бошқарувидаги “Насаф” клуби эса ОФК кубогининг финалига қадар етиб борди, мамлакат кубогининг ғолибига айланди. Тимур Кападзе Ўзбекистон U-23 терма жамоаси билан ишончли ўйинлар ўтказди, “Олимпик” жамоаси билан биргаликда Суперлига йўлланмасини қўлга киритди.


 


Мақола муаллифи

Теглар

Футбол Рўзиқул Бердиев

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг