Рўзибоев Баклига мағлуб бўлди
Спорт
−
12 Май
16199Бугун, 12 майга ўтар кечаси АҚШнинг Сент-Луис шаҳридаги Enterprise Center аренасида ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев америкалик Хоакин Бакли билан жанг қилди.
3 раундлик жангда Хоакин Бакли фаоллик кўрсатди. Аниқ зарбалар ва тейкдаунлар сонида ҳам Бакли устунлик қилди. Ҳакамлар 30-27, 30-26, 29-27 ҳисобида Баклининг ғалабасини қайд этди.
Маълумот учун, 30 ёшли Рўзибоев шу вақтга қадар MMA'да 34 та жангда ғалаба қозонган, 8 та баҳсда эса имкониятни бой берган. Рўзибоевга тенгдош бўлган Бакли эса 24 та жангда қатнашиб, шулардан 18 тасида зафар қучган, 6 та тўқнашувда мағлубиятга учраган.
Эслатиб ўтамиз, март ойи охирида Атлантик-Сити шаҳрида ўтказилган UFC Fight Night 241 турнири доирасида ўзбекистонлик Нурсултон Рўзибоев америкалик Седрик Дюмага қарши октагонга кўтарилган ва 1-раунддаёқ рақибини техник нокаутга учратганди.