Рўзибоев UFC'даги иккинчи жангида ҳам ғалаба қозонди (видео)

Спорт

image

АҚШнинг Атлантик-Сити шаҳрида ўтказилган UFC Fight Night 241 турнири доирасида ўзбекистонлик Нурсултон Рўзибоев ҳам октагонга кўтарилди.

Асосий кардда америкалик Седрик Дюмага қарши баҳс олиб борган Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини техник нокаутга учратди. 1-раунд якунланишига 2 дақиқадан кам вақт қолганида Дюма кўзини ушлаган ҳолда бироз секинлашиб қолди, вазиятдан унумли фойдаланган ўзбекистонлик жангчи эса тезликни оширди ва кетма-кет зарбалар йўллади. Дюманинг ўзини ҳимоя қила олмаётганини кўрган ҳакам эса баҳсни тўхтатди.

Шундай қилиб, Рўзибоев UFC'даги кетма-кет иккинчи ғалабасига эришди. 30 ёшли спортчи дастлаб ташкилотда 2023 йил 1 июль куни бразилиялик Бруно Феррейрага қарши тўқнашувда зафар қучганди. 28 ёшли Дюма эса ММА'даги карьераси давомида учинчи мағлубиятни қабул қилиб олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Нурсултон Рўзибоев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made