Рўзибоев UFC'даги иккинчи жангида ҳам ғалаба қозонди (видео)
Спорт
−
31 Март 2024
18098АҚШнинг Атлантик-Сити шаҳрида ўтказилган UFC Fight Night 241 турнири доирасида ўзбекистонлик Нурсултон Рўзибоев ҳам октагонга кўтарилди.
Асосий кардда америкалик Седрик Дюмага қарши баҳс олиб борган Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини техник нокаутга учратди. 1-раунд якунланишига 2 дақиқадан кам вақт қолганида Дюма кўзини ушлаган ҳолда бироз секинлашиб қолди, вазиятдан унумли фойдаланган ўзбекистонлик жангчи эса тезликни оширди ва кетма-кет зарбалар йўллади. Дюманинг ўзини ҳимоя қила олмаётганини кўрган ҳакам эса баҳсни тўхтатди.
Шундай қилиб, Рўзибоев UFC'даги кетма-кет иккинчи ғалабасига эришди. 30 ёшли спортчи дастлаб ташкилотда 2023 йил 1 июль куни бразилиялик Бруно Феррейрага қарши тўқнашувда зафар қучганди. 28 ёшли Дюма эса ММА'даги карьераси давомида учинчи мағлубиятни қабул қилиб олди.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь
Доллар курси пастлади.
14 Январь