Рустам Умаров Пентагон раҳбаридан қўшимча ўқ-дори сўради

Олам

image

Украина Мудофаа вазири Рустам Умаров Пентагон раҳбари Ллойд Остин билан телефон орқали Киевга ҳарбий ёрдамнинг янги пакетини, жанг майдонидаги вазиятни муҳокама қилди, шунингдек, шошилинч равишда қўшимча ўқ-дорилар сўради. Бу ҳақда Умаров Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

"Биз жанг майдонидаги сўнгги янгиликлар ва бўлажак кучларни тайёрлаш ҳолатини муҳокама қилдик. Украинанинг ҳозирги эҳтиёжларини таъкидладик: аскарларимиз учун кўпроқ ўқ-дорилар керак", деб ёзган Мудофаа вазири.

Шунингдек, у АҚШ ва Остинга Украинага янги ҳарбий ёрдам пакети ва доимий, собит қўллаб-қувватлов учун миннатдорлик билдирган.

Ўз ўрнида, Украина Президенти Владимир Зеленский ҳам Х ижтимоий тармоғида АҚШга навбатдаги ҳарбий ёрдам пакети учун миннатдорлик билдирган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Вашингтон маъмурияти Украинага умумий қиймати 425 миллион доллар бўлган навбатдаги ҳарбий ёрдам транши юборилгани ҳақида эълон қилган эди, бунга NASAMS қисқа ва ўрта масофага мўлжалланган зенит-ракета тизимлари, HIMARS ракета тизимлари учун снарядлар, артиллерия снарядлари, шунингдек, учувчисиз учиш аппаратларига қарши курашиш учун лазер кўрсатмаси бўлган ўқ-дорилар, танкга қарши тизимлар учун ўқ-дорилар киради. Америка ҳарбий департаменти омборларидан Киевга 125 миллион долларлик қурол-яроғлар ўтказилади. Шу билан бирга, Украина хавфсизлигига кўмаклашиш ташаббуси (USAI) доирасида 300 миллион долларлик ёрдам юборилмоқда.

Шу билан бирга, 3 ноябрь куни Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер эълон қилинган ҳарбий ёрдам пакетидан сўнг USAI’да қолган маблағлар "тугаб қолганини" айтган. Шу муносабат билан Жан-Пьер Конгрессни яқин келажакда Киевга қўшимча ёрдам кўрсатишни маъқуллашга чақирган. Шу билан бирга, Байден ўз фармонлари билан Украинага Пентагон омборларидан қурол ва ўқ-дориларни юборишни давом эттириши мумкин. Матбуот котибининг тушунтиришича, мавжуд вазият туфайли Вашингтон Киевга ҳарбий ёрдам пакетларини етказиб беришда давом этади, бироқ уларнинг ҳажми кичикроқ бўлади.

Пентагон маълумотларига кўра, Украинада уруш бошланганидан бери Вашингтон Киевни ҳарбий қўллаб-қувватлаш учун 44,2 миллиард доллар ажратган.


Мақола муаллифи

Теглар

ўқ-дори Рустам Умаров Пентагон раҳбари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made