Рустам Умаров бирданига 3 ўринбосарини ишдан бўшатди
Олам
−
01 Октябрь
12692Украина Мудофаа вазири Рустам Умаров Вазирлар Маҳкамасига ўзининг бирданига уч нафар ўринбосарини ишдан бўшатиш тўғрисида тақдимнома киритди. Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Умаров Мудофаа вазирлиги давлат котибини ҳам ишдан бўшатиш тўғрисида ариза берган. У Украина Вазирлар Маҳкамасига Мудофаа вазири ўринбосарлари – Станислав Гайдер (вазир девони бошлиғи лавозимига ўтади), Александр Сергей, Юрий Жигир ва давлат котиби Людмила Дараганни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги тақдимномани имзолаган.
“Янги тайинловлар, жумладан вазир ўринбосарлари ҳақида алоҳида маълумот бераман”, дейди Умаров.
Олий Рада депутати Алексей Гончаренкога кўра, вазир ўринбосарларини ишдан бўшатиш тартиби ҳукумат йиғилишида бугун, 1 октябрь куни якунланади.
“Тартибга кўра, Умаров Вазирлар Маҳкамасига ўз ўринбосарларини ишдан бўшатиш тўғрисида таклиф киритди. Вазирлар Маҳкамаси эса бугун йиғилиш ўтказиши режалаштирилган”, дейди депутат.
Маълумот учун, Умаров истеъфога чиқиши ҳақидаги миш-мишлар туфайли лавозимга тайинланганидан бери энг катта кадр ўзгаришларини амалга оширмоқда. 29 сентябрь куни Украина Telegram-каналларида яқин келажакда Мудофаа вазири фронтдаги муаммолар туфайли ишдан бўшатилиши ва унинг ўрнига Рақамли трансформациялар вазири Михаил Фёдоров тайинланиши ҳақида маълумот тарқалди. Бу маълумотларга кўра, Умаров билан бирга ҳарбий разведка раҳбари Кирилл Буданов ҳам истеъфога чиқиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба истеъфога чиқиб, Ташқи ишлар вазирининг собиқ биринчи ўринбосари Андрей Сибига унинг лавозимини эгаллаган эди.
LiveБарчаси