Рустам Азимов Ҳукуматга қайтадими? У бугун Президент ўтказган йиғилишда қатнашди
Жамият
−
24 Январь 2020
53855Ўзбекистон Республикаси собиқ Бош вазир ўринбосари – Молия вазири Рустам Азимов Ҳукуматга қайтиши мумкинми? Ушбу савол бугун жамоатчилик орасида долзарб бўлиб турибди. Ишдан айрилгандан буён давлат йиғинларида кўриниш бермай қўйган собиқ мулозим бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасини тингловчилар қаторидан ўрин олди.
QALAMPIR.UZ камералари Рустам Азимовни пайқади. У пул сиёсатининг ҳозирги асосий фигурантлари билан жуда яқин алоқада экани суратлардан маълум. Жумладан, Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов билан самимий мулоқот қилган Азимовни қорайган сочлари билан кўпчилик ё эслай олмади, ё пайқамади.
Рустам Азимов ва Мамаризо Нурмуратов
Рустам Азимов 2016 йилнинг 15 декабрь куни Молия вазири лавозимидан кетган эди. Сўнг унинг ўрнини Ботир Хўжаев эгаллади. Орадан олти ой ўтиб, 2017 йилнинг 6 июль куни Бош вазирнинг ўринбосари – Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш комплексининг раҳбари лавозимидан ҳам озод этилди.
Шу куннинг ўзида Азимов “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси Бош директори этиб тайинланди. Шундан буён у расмий тадбирларда кўриниш бермади, ОАВда чиқиш қилмади.
Президент Шавкат Мирзиёев бир неча бор ўз чиқишларида Молия вазирлигининг собиқ ходимлари фаолиятини қаттиқ танқид қилганди.
Орадан икки ярим йил ўтиб, Азимов яна омма қаршисида намоён бўлди. Балки жамоатчилик орасида тарқалган гаплар бежиз эмасдир.
Суратлар муаллифи Баҳодир Аҳмедов
LiveБарчаси