Русланбек Давлетов: Бу давлат идораларига сигнал бўлиши керак

Жамият 4006
image

Аввалроқ, Ўзбекистон Рсепубликаси Олий Мажлиси Сенати “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонуни қабул қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Қонун билан гендер-ҳуқуқий экспертиза атамаси киритиляпти. Мазкур янги экспертиза келажакда қабул қилинадиган қонунчилик ҳужжатларига эмас, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳам амал қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Адлия вазири Русланбек Давлетов Сенатнинг йигирма биринчи ялпи мажлисида айтиб ўтди.

Гендер-ҳуқуқий экспертиза – норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда уларнинг лойиҳаларини хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлари принципларига мувофиқлиги юзасидан таҳлил қилиш.

Гендер-ҳуқуқий экспертиза фақатгина келажакдаги қонунчилик ҳужжатларига эмас, амалдагиларига ҳам амал қилади. Бу дегани биз бугуноқ ишни бошлашимиз керак. Таҳлил қилсак бундай ҳолатлар (дискриминация) ҳуқуқий ҳужжатларда жуда кўп. Танзила Камоловна ўзингиз биласиз, биз яқинда аёллар учун тақиқланган касблар рўйхатини бекор қилиб, ҳаммани тенглаштирдик. Энди аёллар ҳам тенг ҳуқуққа эга”, деди Адлия вазири Давлетов.

Вазирнинг сўзларига кўра, аёлларнинг жисмоний ҳолатини ҳисобга олиб ижобий дискриминация бўлиши керак. Ҳарбий иш ва жазони ўташ нуқтаи назаридан бутун дунёда ижобий дискриминация бор.

“Ижобий дискриминация бутун дунёда бор ва Ўзбекистон қонунчилигига ҳам киритиляпти. Ўйлашимча, ҳеч ким ҳафа бўлмайди. Негаки объектив реалликни инобатга олиш керак. Гендер-ҳуқуқий экспертиза давлатимиз учун катта қадам. Бу давлат идораларига сигнал бўлиши керак”, деди Русланбек Давлетов.

Сенат раиси Танзила Норбоева Русланбек Давлетовга қўшимча қилиб, республика ва ҳудудлар бюджетини ишлаб чиқишда гендер масалаларини ҳисобга олиш кераклигини таъкидлади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 48
Рейтинг: 3.1
t
×