Руслан Нуриддинов рекорд ўрнатиб, жаҳон чемпиони бўлди (видео)
Спорт
−
14 Декабрь
13349Баҳрайнда бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси Руслан Нурудинов жаҳон рекордини ўрнатиб, чемпион бўлди.
Чемпионатда -109 кг вазн тоифасида иштирок этган ўзбекистонлик атлет даст кўтариш машқида 182 кг билан бешинчи ўринни банд этган бўлса ҳам, силтаб кўтариш дастурида 242 кг билан 3 йил аввал Тошкентда ўзи ўрнатган жаҳон рекордини янгилади. Шу тариқа унинг умумий ҳисобда қайд этган 424 кг натижасини бошқа спортчи янгилай олмади ва Нуруддинов учинчи бор икки кураш бўйича жаҳон чемпионлигига эришди.
Даст кўтариш йўналишида олтин медалга эга чиққан Шарофиддин Амриддинов силтаб кўтаришда 212 кг билан олтинчи, умумий ҳисобда эса 396 кг билан бешинчи бўлди. Шундан бўлса ҳам, барча йўналишлардаги олтин медаллар Ўзбекистон терма жамоаси вакилларига насиб этди.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси ушбу дунё биринчилигини 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медаллари билан якунлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь