Рус ва Ўзбекистон ҳамиша бирга бўлади – Шавкат Мирзиёев (видео)

Жамият

image

Кеча, 21 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Янги Ўзбекистон” боғида Наврўз байрамига бағишланган тантанали маросимда иштирок этди. Тадбир “Ўзбекистон 24” телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилди.

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, байрам тантаналаридан сўнг Шавкат Мирзиёев қозоқ, қирғиз, турк, озар, немис, татар, украин, рус ва бошқа халқларнинг миллий маданият марказлари кўргазмаларини бориб кўрган.

Президент Рус маданият маркази кўргазмаси олдига келганида уни Ўзбекистон ва Россия дўстлиги ҳақидаги қўшиқ билан кутиб олишган. Шавкат Мирзиёев марказ вакилларини қутлар экан, икки халқнинг тинч ва осойишта яшаётгани катта ютуқ эканини айтган. 

“Қўшиқда тўғри айтилган: Рус ва Ўзбекистон – улар доимо бирга бўлган ва бўлади. Энг оғир дамларда биз бирга бўлганмиз ва бирга бўламиз”, деган Президент.

Бунгача у Рус маданият маркази кўргазмаси ёнида жойлашган украин маданият маркази кўргазмасида унинг вакиллари билан суҳбатлашган. У ерда Мирзиёевга “Пидманула” қўшиғи куйланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Рус ва Ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг