Руни ўзини боксда синаб кўрмоқчи
Спорт
−
15 Февраль
3358Машҳур англиялик футболчи Уэйн Руни “Misfits” промоутерлик компанияси боксчисига айланиши мумкин. Бу ҳақда “Mirror” хабар берди.
Манбага кўра, Англия терма жамоаси ва “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ сардори Уэйн Руни блогер ва боксчи KSI билан “Misfits” промоушени ҳомийлигида бўлиши мумкин бўлган дебюти ҳақида гаплашган. KSI'нинг ўзи ва америкалик актёр Логан Пол мазкур лигада жанг қилади.
Уэйн Руни футболчилик фаолиятини якунлаб, Чемпионшип клублари “Дерби” ва “Бирмингем”да, шунингдек, MLS'да “ДС Юнайтед”да мураббийлик фаолиятини олиб борди.
“Манчестер Юнайтед” футболчиси сифатида Руни беш марта Англия чемпионлигини қўлга киритди ва 2008 йилда Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.