Ростовга ўнлаб дронлар ҳужум қилди
Олам
−
03 Август
6883Бугун, 3 августга ўтар кечаси Россиянинг Ростов вилоятига учувчисиз самолётлар ҳужум қилди. Бу ҳақда вилоят губернатори Василий Голубев маълум қилди.
Унинг айтишича, Каменский ва Морозовский туманларидаги омборларга зарар етган.
“Муассасада ёнғин содир бўлган ва фавқулодда хизматлар унга қарши курашмоқда”, дея қўшимча қилди расмий.
Икки соатдан кейин Голубев қурбонлар ва жабрланганлар йўқлигига ишонтириб, ҳужумда Украинани айблади. Губернаторнинг сўзларига кўра, минтақа узра 55 та дрон қайд этилган.
“Астра” ва “Маш” Telegram-каналлари маҳаллий аҳолига таяниб ҳаво ҳужуми объекти Морозовск яқинидаги ҳарбий аэродром бўлганини ёзди.
Эълон қилинган видеоларда бинолар ёнаётганини кўриш мумкин. Гувоҳларнинг тахминига кўра, ўқ-дорилар омборлари ёки ёнилғи баклари ёниб кетган.
“Астра” суҳбатдошларининг хабар беришича, Каменский туманида Давлат захиралари федерал агентлигининг (Росрезерв) Атлас заводи ҳудудида ёнғин содир бўлган.
“Ушбу корхона нефт маҳсулотларини сақлашга ихтисослашган. 2020 йил август ойида заводда Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги ва Росрезерв ўртасида қўшма машғулотлар бўлиб ўтган”, деб аниқлик киритади “Земля” газетаси.
Шу билан бирга, Россия Мудофаа вазирлиги 75 та самолёт типидаги учувчисиз учиш аппарати йўқ қилингани ҳақида хабар берди. Вазирлик маълумотларига кўра, Ростов вилоятида 36 та, Курск вилоятида 8 та, Белгород вилоятида тўққизта, Орёл вилоятида 17 та, Рязан вилоятида иккита, Воронеж вилоятида, Азов ва Краснодар ўлкасида денгизда биттадан учувчисиз учиш аппарати уриб туширилган.
Курск ўлкаси ва Краснодар ўлкасидан ташқари ушбу вилоятларнинг аксарияти ҳукумати қурбонлар йўқлигига ишонтирди. Шу билан бирга, Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладков Губкинский шаҳар туманидаги нефть базасида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь