Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси фуқароликни расмийлаштиришни вақтинчалик тўхтатди

Жамият

image

Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси фуқаролик олиш учун аризаларни қабул қилишни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда элчихона матбуот хизмати хабар берди. 

Маълумотларга кўра, 26 октябрдан бошлаб “Россия Федерацияси фуқаролиги тўғрисида”ги янги қонун кучга кирган.

"Фуқаролик масалалари бўйича аризаларни қабул қилиш (фуқароликнинг мавжудлиги/йўқлиги тўғрисида сўровлар бундан мустасно) Фуқаролик масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом қабул қилингунга қадар тўхтатилади", дейилади хабарда.

Аввалроқ, россиялик депутат Михаил Делягин ўзбекистонлик мигрантларнинг фарзандлари учун Россияда боғча ва мактаблар ташкил этиш ташаббусини мамлакат қонунларига мос келмаслигини айтиб чиққан ҳамда Ўзбекистон ўз фуқароларини Россиядан олиб кетиши кераклигини "таклиф" қилганди. 

Шундан сўнг, Делягиннинг Ўзбекистондаги мавқедошлари қатори “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси, Олий Мажлис депутати Бобур Бекмуродов ҳам бунга ўз муносабатини билдирди.

Бундан ташқари, Россия Давлат Думасининг миллий масалалар бўйича қўмитаси раҳбари Геннадий Семигин мамлакатга радикал исломийликни тарғиб қилувчи муҳожирлар анклавлари ва ноқонуний ибодатхоналар таҳдид солаётганини айтиб, бунга полициянинг мигрантларга “юмшоққўл”лигини сабаб қилиб кўрсатган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Ўзбекистон элчихона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made