Россиянинг “Поток” операциясида қатнашган аскарларда саратон аниқланди
Олам
−
27 Июнь 10967 1 дақиқа
Жорий йилнинг 8 март куни Россия Федерацияси қуролли кучларининг Курск вилоятини озод қилиш бўйича ”Поток” операциясида иштирок этган ҳарбийларда ўпка саратони аниқланди. Бу ҳақда кеча, 26 июнь куни россиялик журналист Анастасия Кашеварова ўзинг Telegram-каналида хабар берди.
Хабарда айтилишича, аскарлар операция давомида 15 км масофани газ қувурлари ичи орқали босиб ўтишган. Курск шифохонасига жойлаштирилган ҳарбийларга “ўртача оғирликдаги ўткир бронхит” ташхиси қўйилган ва уларга 100 минг рубль товон пули тўлаб берилган.
Анастасия Кашеварованинг ёзишича, мазкур ташхис ёлғон бўлиб, аскарлардаги касаллик ўпка саратони.
“Курск шифохоналарида жангчиларга “ўртача оғирликдаги ўткир бронхит” ташхиси қўйилган. Худди итга ташлангандек 100 минг рубль берилган. Баъзи аскарларда “ўткир бронхит“ аллақачон саратонга айланиб бўлган”, дейди журналист.
Қайд этиш жоиз, жорий йилнинг апрель ойида “Ахмат” махсус кучлари қўмондони генерал-лейтенант Апти Алаудинов Суджа шаҳрида газ қувуридан ўтган жангчиларнинг аксарияти ўпкалари билан боғлиқ муаммолар туфайли ҳозирда шифохонада эканини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 26 апрель куни Россия Мудофаа вазирлиги Украина қуролли кучлари Курск вилоятдан тўлиқ сиқиб чиқарилганини эълон қилган эди.
Дилшод Ҳакимов
Live
Барчаси